Find any word in the tafsir text
366 results for "qiyomat"
يَقْدُمُ قَوْمَهُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ فَاَوْرَدَهُمُ النَّارَۜ وَبِئْسَ الْوِرْدُ الْمَوْرُودُ
Фиръавн ўз қавмини қиёмат кунида етаклаб, уларни дўзахга туширади. Улар тушадиган жой қандай ҳам ёмон жой!
وَاُتْبِعُوا ف۪ي هٰذِه۪ لَعْنَةً وَيَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ بِئْسَ الرِّفْدُ الْمَرْفُودُ
Улар бунда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънатга дучор қилиндилар. Берилган ёрдам қандай ҳам ёмон ёрдам бўлди!
وَمَا نُؤَخِّرُهُٓ اِلَّا لِاَجَلٍ مَعْدُودٍۜ
Биз уни фақат қиёмат деб аталувчи саноқли муддатгача кечиктириб турамиз.
يَوْمَ يَأْتِ لَا تَكَلَّمُ نَفْسٌ اِلَّا بِاِذْنِه۪ۚ فَمِنْهُمْ شَقِيٌّ وَسَع۪يدٌ
Қиёмат келган кунда Унинг рухсатисиз ҳеч бир жон эгаси гапирмайди. У кунда уларнинг орасида бахтсиз ҳам, бахтли инсонлар ҳам бордир.
وَجَٓاؤُ۫ عَلٰى قَم۪يصِه۪ بِدَمٍ كَذِبٍۜ قَالَ بَلْ سَوَّلَتْ لَكُمْ اَنْفُسُكُمْ اَمْرًاۜ فَصَبْرٌ جَم۪يلٌۜ وَاللّٰهُ الْمُسْتَعَانُ عَلٰى مَا تَصِفُونَ
…ҳақидаги хабарни эшитган заҳоти “чиройли сабр” қилишга рози бўлган Яъқуб алайҳиссалом то қиёмат иймон-эътиқод эгалари учун ибратдир. Сабр нима эканлиги ҳақида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эса шундай марҳамат қилганлар: “Балонинг биринчи зарбаси пайтидаги…
وَمَا يُؤْمِنُ اَكْثَرُهُمْ بِاللّٰهِ اِلَّا وَهُمْ مُشْرِكُونَ
…оятларда бундай кимсаларнинг мушрик эканликлари уқтирилади ва уларга тўсатдан бало келишидан ёки қиёмат қоим бўлишидан илгари ўзларини ўнглаб ягона Аллоҳга қайтишлари тавсия этилади.
اَفَاَمِنُٓوا اَنْ تَأْتِيَهُمْ غَاشِيَةٌ مِنْ عَذَابِ اللّٰهِ اَوْ تَأْتِيَهُمُ السَّاعَةُ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
…азобидан бир қуршаб олувчи бало келиб қолишидан ё уларга тўсатдан ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
وَاِنْ تَعْجَبْ فَعَجَبٌ قَوْلُهُمْ ءَاِذَا كُنَّا تُرَابًا ءَاِنَّا لَف۪ي خَلْقٍ جَد۪يدٍۜ اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْۚ وَاُو۬لٰٓئِكَ الْاَغْلَالُ ف۪ٓي اَعْنَاقِهِمْۚ وَاُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ
…яратиламизми?” – деган гаплари янада ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Қиёмат кунида ана уларнинг бўйинларида кишанлар бўлади. Ана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қоладилар.
وَيَقُولُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَوْلَٓا اُنْزِلَ عَلَيْهِ اٰيَةٌ مِنْ رَبِّه۪ۜ اِنَّمَٓا اَنْتَ مُنْذِرٌ وَلِكُلِّ قَوْمٍ هَادٍ۟
…Роббиси томонидан бирор мўъжиза туширилса эди”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз эса фақат уларни қиёмат азобидан огоҳлантирувчисиз. Ҳар бир қавм учун ҳидоятга етакловчиси бор.
وَاِنْ مَا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذ۪ي نَعِدُهُمْ اَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَاِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَعَلَيْنَا الْحِسَابُ
…албатта, сизнинг зиммангизда Исломни одамларга тўлиқ етказиш бордир. Бизнинг зиммамизда эса қиёмат куни ҳисоб-китоб қилиш бор.
وَبَرَزُوا لِلّٰهِ جَم۪يعًا فَقَالَ الضُّعَفٰٓؤُ۬ا لِلَّذ۪ينَ اسْتَكْبَرُٓوا اِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعًا فَهَلْ اَنْتُمْ مُغْنُونَ عَنَّا مِنْ عَذَابِ اللّٰهِ مِنْ شَيْءٍۜ قَالُوا لَوْ هَدٰينَا اللّٰهُ لَهَدَيْنَاكُمْۜ سَوَٓاءٌ عَلَيْنَٓا
Қиёмат кунида барча одамлар Аллоҳнинг ҳузурига чиқдилар. Такаббурлик қилган кимсаларга бечораҳол эргашувчилар: “Бизлар дунё ҳаётида сизларга тобе эдик, энди сизлар бизларни Аллоҳнинг бирор азобидан қутқарувчи бўла оласизларми?” – дедилар. Шунда улар: “Агар Аллоҳ…
قُلْ لِعِبَادِيَ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا يُق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَيُنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً مِنْ قَبْلِ اَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ ف۪يهِ وَلَا خِلَالٌ
…намозни мукаммал қоим қилсинлар ҳамда олди-сотди ва дўст-биродарчилик бўлмайдиган кун аталмиш қиёмат келмасидан олдин, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан пинҳона ва ошкора хайру эҳсон қилсинлар.
رَبَّنَا اغْفِرْ ل۪ي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِن۪ينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ۟
Эй Роббимиз, ҳамманинг ҳисоб қилинадиган қиёмат куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин.
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللّٰهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَۜ اِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ ف۪يهِ الْاَبْصَارُۙ
…қўрқинчли кунга қолдирмоқда, холос. Изоҳ: Оятда келган кўзлар қўрқинчдан қотиб қоладиган кун – қиёмат кунидир.
وَاَنْذِرِ النَّاسَ يَوْمَ يَأْت۪يهِمُ الْعَذَابُۙ فَيَقُولُ الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا رَبَّنَٓا اَخِّرْنَٓا اِلٰٓى اَجَلٍ قَر۪يبٍۙ نُجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ الرُّسُلَۜ اَوَلَمْ تَكُونُٓوا اَقْسَمْتُمْ مِنْ قَبْلُ مَا لَكُمْ مِنْ زَوَالٍۙ
Эй Расулим, одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келадиган қиёмат кунида зулм қилганлар: “Эй Роббимиз, бизларга озгина муҳлат бергин, Сенинг чақириғингни қабул қиламиз ва пайғамбарларга эргашамиз”, – дейдилар. Шунда уларга: “Илгари дунёда эканингизда асло…
يَوْمَ تُبَدَّلُ الْاَرْضُ غَيْرَ الْاَرْضِ وَالسَّمٰوَاتُ وَبَرَزُوا لِلّٰهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ
Қиёмат Ер ўз шаклини йўқотиб бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа оламларга айланадиган кундадир. Ҳаммаси ягона ва қудратли Аллоҳнинг ҳузурида пайдо бўладилар.
وَتَرَى الْمُجْرِم۪ينَ يَوْمَئِذٍ مُقَرَّن۪ينَ فِي الْاَصْفَادِۚ
Ўша қиёмат кунида жиноятчиларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрасан.
رُبَمَا يَوَدُّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَوْ كَانُوا مُسْلِم۪ينَ
Қиёмат кунида ҳали куфр келтирганлар афсусланиб, кошки, олдин мусулмонлардан бўлсайдик, – деб истаб қоладилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَحْشُرُهُمْۜ اِنَّهُ حَك۪يمٌ عَل۪يمٌ۟
Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи қиёмат куни уларни тўплайди. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
وَاِنَّ عَلَيْكَ اللَّعْنَةَ اِلٰى يَوْمِ الدّ۪ينِ
Сенга жазо куни бўлган қиёмат қоимгача ҳамманинг лаънати бўлади.