Ўлик эканида тирилтирганимиз, одамлар орасида юришини таъминлайдиган бир нур ато этганимиз киши, ундан чиқа олмайдиган қоронғиликларда қолган киши каби бўладими ҳеч?
Тун ҳам улар учун бир аломатдир. Кундузни ундан сидириб оламиз, шунда улар қоронғиликдақолаверадилар
Тилшуносларга ва олимларнинг кўпчилигига кўра ظُلْم ; бирор нарсани ўзига тегишли жойдан бошқа жойга қўйишдир. Бу эса ё уни камайтириш ёки кўпайтириш, ёхуд унинг вақтидан ёки маконидан оғиш билан бўлади. Шу маънодан келиб чиқиб, вақтидан ташқари сут ичганингда; ظَلَمْتُ السِّقَاءَ дейсан. Ичилган ўша сутга эса ظَلِيم дейилади. ظَلَمْتُ اْلأَرْضَ : Ерни қаздим; ҳолбуки, у қазиладиган ер эмас эди. Сўз юритилаётган ўша ерга مَظْلُومَة ; ундан чиқарилган тупроққа эса ظَلِيم дейилади. Доиранинг марказ нуқтаси ўрнида турган ҳақ чегарасидан ошиб ўтишга ظُلْم дейилади.
1- Инсон билан Аллоҳ таоло ўртасидаги зулм. Бунинг энг каттаси; куфр, ширк ва нифоқдир. Шунинг учун Аллоҳ буюради: إِنَّ الشِّرْكَ
لَظُلْمٌ
عَظِيمٌ :
Ширк, шубҳасиз, жуда катта бирзулмдир
(31/Луқмон 13). Аллоҳ таоло мана бу ва шунга ўхшаш яна кўплаб оятлар билан ҳам ширкни назарда тутади: أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган, ўзига келган ҳақни (Қуръонни) ёлғонга чиқаргандан янадазолим ким бор?
(39/Зумар 32); وَمَنْ
أَظْلَمُ
مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبًا :
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқигандан янадазолим ким бўлиши мумкин?
2- Киши билан бошқа инсонлар ўртасидаги зулм. Аллоҳ таоло мана бу оятлар билан шуни назарда тутади: وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ
الظَّالِمِينَ
Ёмонликнинг жазоси, яна ўзига ўхшаш бир ёмонликдир. Ким афв қилиб, ярашса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Дарҳақиқат, Аллоҳ золимларни севмайди
Агар улар ўз нафсларига зулм қилганларида сенга келиб Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳни тавбаларни қабул қилувчи ва меҳрибон Зот эканини топар эдилар
Дедик; эй Одам, сен ва жуфтинг жаннатга жойлашинглар, унинг таомларидан хоҳлаганингизни бемалол енглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар
(2/Бақара 35); яъни ўз нафсларига зулм қилувчилардан бўласизлар. وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ
ظَلَمَ
نَفْسَهُ :
Ҳақларини бузиб, зарар етказиш учун талоқ қилинган аёлларни ушлаб турманглар. Ким шундай қилса, энди у ўз нафсига зулм қилганбўлади
Аслида бу уч хил зулмнинг бари нафсга зулмдир. Чунки инсон зулм қилишга илк уринганида аслида ўз нафсига зулм қилган бўлади. Шундай экан, золим ҳамиша аввало ўзига зулм қилмоқда. Шунинг учун Аллоҳ таоло кўплаб оятларда шундай буюради: وَمَا
ظَلَمَهُمُ
اللَّهُ وَلَكِنْ كَانُوا أَنْفُسَهُمْ
يَظْلِمُونَ
Аллоҳ уларга зулм қилмади, балки улар ўзларига зулм қилган эдилар
(16/Наҳл 33); وَمَا
ظَلَمُونَا
وَلَكِنْ كَانُوا أَنْفُسَهُمْ
يَظْلِمُونَ
Улар Бизга зулм қилмадилар, балки ўз нафсларига зулм қилдилар
Агар ер юзидаги барча нарса ва у билан бирга яна унинг баробари золимларники бўлса эди; қиёмат кунидаги ёмон азобдан қутулиш учун уни тўлов қилиб берар эдилар
(39/Зумар 47) ояти, ҳар уч хил зулмни ҳам ўз ичига олади. Дунёда бирор зулм қилган киши, агар ер юзидаги барча нарса ва у билан бирга яна унинг баробари ўзиники бўлса, жаҳаннам азобидан қутулиш учун уни тўлов қилиб берарди. وَقَوْمَ نُوحٍ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا هُمْ
أَظْلَمَ
وَأَطْغَى :
Илгари Нуҳ қавмини ҳалок қилган эди. Улар янадазолим ва янада туғёнга кетган эдилар
(53/Нажм 52) ояти, зулм ҳалокатга қарши бирор фойда бермаслигига ва ундан қутқаришга етарли эмаслигига ишора қилади. Аксинча, Нуҳ қавмининг бошига келган нарсалар кўрсатганидек, зулм инсонни ҳалок этади. Бир оятда; وَمَا اللَّهُ يُرِيدُ
ظُلْمًا
لِلْعِبَادِ :
Аллоҳ бандаларга зулм қилишни истамайди
(40/Ғофир 31) шаклида, бошқа бир оятда эса; وَمَا أَنَا
بِظَلَّامٍ
لِلْعَبِيدِ :
Мен бандаларга ҳеч қачон зулм қилмайман
(50/Қоф 29) шаклида буюрилган. Бу оятларнинг бирида, عِبَاد сўзи билан бирга إِرَادَة нинг келишининг, бошқасида эса ظَلَّامٍ لِلْعَبِيدِ лафзининг келишининг изоҳи, кейинроқ томонимиздан ёзиладиган бошқа бир китобнинг мавзусидир. ظَلِيم : Эркак туяқуш. Унинг бундай номланиши, одамларнинг уни мазлум деб ишонишлари сабаблидир. Чунки шоир бу маънога шундай ишора қилади: