فَأَصَابَهُمْ سَيِّئَاتُ مَا كَسَبُوا ۚ وَالَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْ هَٰؤُلَاءِ سَيُصِيبُهُمْ سَيِّئَاتُ مَا كَسَبُوا وَمَا هُمْ بِمُعْجِزِينَ
Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Ана у Макка мушрикларидан бўлган золимларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари мусибат бўлади. Улар азобдан қочиб қутулувчи эмаслар.

