Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Сиз қидирган اللَّهُ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2699 та оят мавжуд.
Allohning, Allohga, Alloh, Allohga, Allohni, holbuki Alloh, Alloh-, Allohdan, Alloh ham, endi Alloh
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Барча ҳамд ва сано оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога хосдир.
Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Инсонлар орасида ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда ёлғондан, “Биз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, – дейдиган кимсалар ҳам бор.
Мунофиқлар бу сўзлари билан Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин сезмаган ҳолларида фақатгина ўзларини алдайдилар.
Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Аксинча, Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари туфайли истеҳзо қилади. Ҳамда бу дунёда уларни ҳаддан ошишлари ва туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.
У мунофиқларнинг мисоли худди тунда олов ёққан одамга ўхшайди. Олов энди унинг атрофини ёрита бошлагач, Аллоҳ бирдан ўтни ўчириб, ёруғлигини кетказади. Шундан сўнг уларни зулматларда ҳеч нарсани кўролмайдиган ҳолатга ташлаб қўяди.
Ёки уларнинг ҳолати бамисоли даҳшатли чақмоқ, момақалдироқ ва қоронғиликлар ичра осмондан шаррос ёққан ёмғирга дуч келиб қолган одамга ўхшайди. Ўлим қўрқуви сабабли яшиннинг гулдурос овозини эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб оладилар. Аллоҳ эса Ўз илми билан кофирларни ҳар томондан ўраб олувчидир.
Чақмоқ гўё мунофиқларнинг кўзларини олиб қўйгудек эди. Қачонки чақмоқ уларга бир дам атрофни ёритса, у ерда бироз илдамланишар, такрор уларнинг тепаларини зулмат қопласа, жойларида тўхтаб туришарди. Агар Аллоҳ хоҳласа эди уларнинг қулоқ ва кўзларини чақмоқ туфайли йўқ қилиб кетказиб қўяр эди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.

У сизларга ҳаёт кечиришингиз учун Ерни тўшак, осмонни том каби бино қилган ҳамда осмондан сув ёғдирган, кейин у сув туфайли сизларга ризқ бўлсин деб турли мевалар ундириб чиқарган Зотдир. Шундай экан, бас, сизлар билиб туриб бошқа сохта маъбудларни Аллоҳга тенг қилманглар.
Агар қулимиз Муҳаммадга Биз нозил қилган Қуръондан гумонда бўлсангиз, қани, унда сиз ҳам унга ўхшаш бирор бир сура келтириб кўринг. Бунинг учун Аллоҳдан ўзга шоҳидларингизни ҳам ёрдамга чақираверинглар. Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, шундай қилиб кўринглар-чи?!
Аллоҳ чивин ёки яратилиш жиҳатдан ундан-да устунроқ нарсаларни мисол тариқасида келтиришдан уялиб, тортиниб ўтирмайди. Албатта, иймон келтирган кимсалар бу оятларни Роббиларидан ҳақ бўлиб келган деб биладилар. Аммо куфр келтирган кимсалар эса гумроҳлик қилиб: “Аллоҳ бу мисол билан нима дейишни хоҳлайди?” – дейдилар. Аллоҳ бу масалларни келтириш билан иймон келтирмаганлари учун кўпчиликни адаштириб залолатга кетказади ҳамда кўпчиликни шу сабаб билан тўғри йўлга етаклайди. Лекин Аллоҳ бу мисоллар билан фақат фосиқ кишиларни йўлдан адаштиради.

У фосиқлар шундай кимсаларки, Аллоҳга берган аҳдини қатъий иқрордан кейин бузадилар, Аллоҳ боғланишига буюрган исломий-ахлоқий, қариндош-уруғчилик, дўстлик каби ришталарни узадилар ва Ер юзида фасод тарқатиб юрадилар. Ана шундай кимсалар зиён кўрувчилардир.

Сизлар олдин йўқ бўлиб, ўлик эканлигингизда сизга ҳаёт ато этган, сўнгра яна жонингизни олиб, вафотингиздан кейин қайта тирилтирадиган, сўнгра яна Унинг ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай қилиб инкор қиласизлар?!
Бўлиб ўтган ҳодисаларга қарамай яна: “Эй Мусо, биз Аллоҳни айнан кўз билан кўрмагунимизча сенга асло ишонмаймиз”, – деганингизни ёдга олинглар. Бу гапни айтишингиз билан кўз ўнгингизда сизларни ҳалок қилувчи яшин урган эди.
Эй бани Исроил авлодлари, Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “асонг билан тошга ургин”, – деганимизни эсга олинглар. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Шундан сўнг ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойларини билиб олдилар. Аллоҳ ато этган ризқидан еб-ичинглар ва Ер юзида фасод тарқатувчилардан бўлиб, бузғунчилик қилманглар.