Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.

