ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ ۚ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ ۚ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَٰكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ ۚ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا
Боқиб олган болаларингизни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз туфайли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз билан қасд қилинган нарсалар хусусида гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

