وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا ۖ فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
Ҳар қандай ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаш ёмонликдек бўлади. Бас, кимки интиқом олишга кучи етса ҳам афв қилиб ўртани тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У золимларни севмайди.

