Яна у аҳли китоблар: “Динингизга эргашганлардан бошқа ҳеч кимга ишонманглар”, – дейдилар. Эй Расулим, сиз эса уларга: “Эргашиш керак бўлган тўғри йўл, албатта, бу Аллоҳнинг йўлидир”, – деб айтинг. Аҳли китоблар яна: “Уларга ишонмангларки, токи сиздан бошқа ҳеч кимга сизга берилганга ўхшаш нарса берилмасин ёки Роббингиз ҳузурида кейин у ҳақда сизга қарши ҳужжат талашиб юрмасинлар”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз уларга: “Албатта, фазлу карам, фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Уни хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ фазлу карами кенг – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”. – деб айтинг.

