Эй Расулим, жанг сафарида эканлигингизда уларнинг орасида бўлиб намоз ўқиб бермоқчи бўлсангиз, улардан бир жамоат сиз билан бирга намозга турсинлар ҳамда ёнларига қурол аслаҳаларини ҳам олсинлар. Сажда қилиб бир ракат ўқиб бўлишгач эса орқангизга ўтиб олиб сизларни қўриқлаб турсинлар. Кейин намозларини ўқимаган бошқа жамоат келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб қурол яроқларини ёнларига олсинлар. Кофирлар қурол ва ашёларингиздан ғафлатда бўлиб, уларни қаровсиз қолдирган пайтингизда устингизга бирдан ҳамла қилиб қолишни ўйлаб юрадилар. Агарда ёғингарчиликдан азият чекиб қийналаётган ёки хаста бўлсангизлар, қурол яроқларингизни ечиб қўйишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунда ҳам барибир эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Аллоҳ, албатта, кофирлар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.

