Ўзларини гўёки оқлаб пок қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Ундай эмас, балки Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлардан тозалаб поклайди. Ҳеч кимга қилчалик ҳам зулм қилинмайди.
Сиз қидирган ف ت ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 3 та оят мавжуд.
tuk qadar, eng kichik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўзларини гўёки оқлаб пок қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Ундай эмас, балки Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлардан тозалаб поклайди. Ҳеч кимга қилчалик ҳам зулм қилинмайди.
Эй Расулим, уларга: “Ҳозирча уруш қилишдан тийилиб, намозларни адо этинглар ва закот беринглар”, – деб айитилган кимсаларнинг ҳолатини кўрмадингизми? Вақти келиб уларга жанг фарз қилингач, бирданига улар орасидаги бир қисм жамоа одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ҳатто янада қаттиқ қўрқув билан чўчий бошладилар. Ҳамда улар: “Эй Роббимиз, нега бизларга жангни фарз қилдинг? Уни бизларга яқин бир муддатга ортга суриб турсанг бўлмасмиди?” – дедилар. Эй Расулим, уларга: “Ўткинчи дунёнинг лаззати озгинадир. Аллоҳдан қўрққанлар учун эса охират ҳаёти афзалдир. Сизларга қилчалик ҳам зулм қилинмайди”, – деб айтинг.
Биз қиёмат кунида барча одамларни ўз раҳнамолари билан чақирамиз. Бас, кимгаки номаи аъмоли бўлган китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача зулм қилинмаган ҳолда севиниб китобларини ўқийдилар.