Эй Расулим, сиздан хотинларнинг ҳукмлари ҳақида фатво сўрайдилар. Фатво сўраётганларга: “Улар ҳақида Аллоҳ сизларга қўлингиздаги китобда тиловат қилиб берилган оятлар орқали фатво бермоқда. Қуръонда етим қизлар хусусида уларга фарз қилиб қўйилган маҳрларини бермасдан никоҳга олишни кўзлашингиз ҳаромлигини ҳамда қарамоқсиз қолган ожиз болалар ва етимларнинг ҳақларида адолатда бўлишингиз борасида айтиб ўтилган”, – деб айтинг. Яхши амаллардан бўлган нима ишни қилаётган бўлсангиз, Аллоҳ, албатта, уни билиб турувчи Зотдир.

