Ҳали яҳудий ва насронийларнинг айримлари ўша Асҳоб ул-Каҳфнинг адади ҳақида: “Улар уч киши эди, тўртинчилари итларидир”, – дейдилар. Яна бошқалари: “Улар бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, – дея тахмин гап айтиб, ғайбга тош отадилар. Шунингдек, яна: “Улар еттитадирлар, саккизинчилари итларидир”, – дейишади. Эй Муҳаммад: “Уларнинг саноғини Роббим энг яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билади”, – деб айтинг. Бас, улар хусусида тортишманг, фақат ваҳий асосида очиқ мунозара қилинг. Ҳамда Асҳоби Каҳф ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг.

