Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган ف ع ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 108 та оят мавжуд.
qilmadingizsa, qila olmaysiz, qani qiling, qilmas edilar, qiluvchi, qilganingiz, qilsangiz, qilsa, qilishlarida, qiladi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Кейин улар: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг қандайлигини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Шунда Мусо: “У Зотнинг амр қилишича, сигир на қари ва на жуда ёш, шу иккиси оралиғидаги ўртача бир сигир бўлсин”, – деб айтди. Сўнгра Мусо: “Бас, энди сизга амр қилинган ишни қила қолинглар”, – деди.
Охири Мусо ўз қавмига қарата: “У Зотнинг амр қилишича сигир, ер ҳайдаш, сув ташиб экин суғориш учун бўйнига арқон тортилиб эгилмаган, бенуқсон ва танасида доғи бўлмаган бир сигир бўлсин”, – деди. Шундан сўнггина у ердаги қавм ночор: “Ана энди барча маълумотни тўғрисини келтирдинг”, – деб айтдилар. Бундай сифатга эга сигирни базўр топиб, уни сўйдилар. Оз қолса, бу ишни қила олмас эдилар.
Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.
Ҳаж маълум ойларда адо этилади. Ким у ойларда ҳажни ният қилиб уни ўзига фарз қилса, ҳаж ибодатида аёлига яқинлик қилиш, фисқ-фужур ишлар ва жанжал-тўполон қилиши мумкин эмас. Яхшилик туридан нимаики қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Эй мўминлар, охират ҳаёти учун озуқа ғамланглар. Шубҳасиз, озуқанинг энг яхшиси – бу тақводир. Эй ақл эгалари, фақатгина Мендан қўрқинглар.
Эй Муҳаммад, сиздан нималарни ва кимларга эҳсон қилишни сўрайдилар. Уларга: “Нимаики эҳсон қилсангизлар, ота-она, қариндошлар, етим-есирлар, мискинлар ва мусофирларга қилинглар. Яхши ишлардан нимаики қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб турувчидир”, – деб айтинг.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ва улар идда вақтиларига етиб келсалар, унда уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки чиройли бир тарзда қўйиб юборинглар. Аммо уларни қийнаш учун зарар берган ҳолда мажбуран ушлаб турманглар. Кимда-ким шундай иш қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат бўлсин деб нозил қилган китоб ва ҳикматни ёдингизда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ҳамда, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Сизлардан вафот этиб, орқаларида жуфтларини қолдирганларнинг бева аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар. Агарда идда муддатлари охирига етса, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардордир.
Сизлардан вафот этаётиб, орқаларида аёлларни қолдираётган кимсалар хотинларига бир йилгача эрининг уйидан чиқарилмаган ҳолда ҳаёт кечириб, таъминланишлари учун васият қолдириб кетсинлар. Агар улар ўз розиликлари билан уйдан чиқиб кетиб, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Башариятга юборилган ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улар орасидан Аллоҳ бевосита гаплашгани ва айримларининг даражасини юқори кўтаргани ҳам бор. Марям ўғли Исо пайғамбарга мўъжизалар бердик ва уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларга очиқ-ойдин далиллар келгандан кейин уларнинг орқасидан келган умматлар бир-бирлари билан жанг қилмас эдилар. Лекин улар турли ихтилофларга тушдилар, улардан иймон келтирган ҳам, инкор қилган ҳам бўлди. Агар Аллоҳ истамаса эди, улар бир-бирларини ўлдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаганини қилади.
Агарда шундан кейин ҳам итоат қилмасангиз, унда Аллоҳ ва Расули томонидан сизларга қарши уруш очилишини эшитиб қўйинглар. Шояд, тавба қилсангизлар, у ҳолда аввалги сармояларингиз ўзингизга қолади. Шунда сиз зулм ҳам қилмаган ва адолатсизликка ҳам учрамаган бўласиз.
Эй мўминлар, маълум бир муддатга бир-бирларингиз билан қарз олди-берди муомаласини қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар. Ораларингиздаги бир котиб адолат билан тўғри қилиб ёзсин. Ҳеч қайси бир котиб Аллоҳ билдирганидек ёзишдан бош тортмасин, қандай бўлса, шундай ёзсин. Зиммасида қарзи бўлган киши айтиб туриб ёздирсин ҳамда Роббиси бўлган Аллоҳдан қўрқсин ва олган қарзидан бирор нарса камайтириб ёздирмасин. Борди-ю бўйнида қарзи бўлган одам ақли норасо, ёш ёки жуда кексалиги боис ожиз ҳамда карлиги, соқовлиги ва тил билмаслиги туфайли айтиб туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унинг вакили адолат билан айтиб турсин. Шунингдек, эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агарда икки эркак бўлмаса, сизлар рози бўладиган гувоҳлардан бир эркак киши ва икки аёлни гувоҳ қилингларки, бири унутиб адашганда иккинчиси эслатиб туради. Гувоҳлар гувоҳлик учун чақирилганда келишдан бош тортмасинлар. Қарз хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин муддатигача ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида энг адолатли, шоҳидлик учун энг дуруст ва гумон қилмаслик учун энг яқин бўлган ҳукмдир. Лекин ораларингизда айлантириб турган нақд савдо муомалангиз бўлса, уни ёзмасликда сизларга гуноҳ бўлмайди. Ўзаро олди-берди қилганингизда ҳам гувоҳ келтиринглар. Агар харажатлари бўлса, ёзган одам ҳам, гувоҳ ҳам зарар қилмасинлар. Агар уларга зарар қилсангиз, шубҳасиз, бу сизнинг фосиқлигингиздир. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ сизларга шу тариқа таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.
Мўмин кимсалар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст тутмасинлар. Кимда-ким бундай қилса, бас, Аллоҳ билан улар ўртасида ҳеч қандай ришта йўқдир. Фақат уларнинг зараридан эҳтиёт бўлиш мақсадида йўлига муомала қилсангиз мумкиндир. Аллоҳ сизларни ёлғиз Ўзидан қўрқишингиз ҳақида огоҳлантиради. Оқибатда қайтиб бориладиган жой, фақат Аллоҳ ҳузуригадир.
Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
Эзгуликдан нимаики қилган бўлсалар, унинг савоби беҳуда кетиб беркитилмайди. Зеро, Аллоҳ тақводор кимсаларни яхши билувчидир.
Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Кимки бу ёмон ишларни адоват ва зулм қилган ҳолда амалга оширса, яқинда уни дўзахга киритиб тоблаймиз. Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.