قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ يُوحَىٰ إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ فَاسْتَقِيمُوا إِلَيْهِ وَاسْتَغْفِرُوهُ ۗ وَوَيْلٌ لِلْمُشْرِكِينَ
Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақиқатан, мен ҳам худди сизлар каби бир башарман. Менга “Илоҳингиз ягона Аллоҳ”, деб ваҳий қилинмоқда. Бас, Унинг Ўзига тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушрикларнинг ҳолига вой бўлсин!” – деб айтинг.

