وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا إِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَالِحًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ فَإِذَا هُمْ فَرِيقَانِ يَخْتَصِمُونَ
Қасам бўлсинки, Биз Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деди. Бас, улар даъватга қулоқ солмай бирдан келиша олмайдиган икки гуруҳга бўлиниб олдилар.

