وَالْأَرْضَ مَدَدْنَاهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنْبَتْنَا فِيهَا مِنْ كُلِّ شَيْءٍ مَوْزُونٍ
Ерни эса, мавжудотларнинг кўпайиши ва ривожланишига мос тарзда уни кенг қилиб ёйиб қўйдик, устига эса тебранмас тоғларни жойлаштирдик. Ҳамда унда ҳар ернинг ўзига хос турли-туман нарсалардан, ўсимлик ва мевалардан ундириб чиқардик.

