Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Сиз қидирган ق ب ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 294 та оят мавжуд.
sendan oldin, sizdan oldingilarni, oldinroq, qabul qilinmaydi, ulardan oldingi(lar ham), va qabul qilinmaydi, qabul buyur, qiblalari, bir qibla, bir qiblaga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган, яхши амаллар қилган кимсалар учун ҳақиқатан, тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар муҳайё экани ҳақида хушхабар беринг. Ҳар гал у ердан бир мева уларга ризқ қилиб берилса: “Ахир дунёда бундай ризқ бизга олдин ҳам берилган эди-ку?” – дейдилар. Уларга, фақатгина у меванинг кўриниши ўхшаш қилиб берилган холос. Ҳамда у жаннат аҳллари учун у ерда покиза жуфтлар бордир ва улар жаннатда мангу қоладилар.
Бир нафс эгаси бошқаси учун ҳеч нарса тўлаб беролмайдиган, ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмайдиган, қилган гуноҳлари учун бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, биров томонидан улар учун ёрдам берилмайдиган қиёмат кунидан қўрқинглар.
Вақтики, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи бўлган китоб келганида, чунончи ўзлари олдин кофирларга қарши шу Қуръон василаси билан ёрдам сўраб юрардилар. Уларга ўзлари таниган зот бўлмиш Муҳаммад келганида эса, инкор қилиб куфр келтирдилар. Бас, шундай экан, кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!
Агарда яҳудийларга: “Аллоҳ туширган китобга иймон келтиринглар”, – дейилса, Улар: “Биз ўзимизга туширилган Тавротга иймон келтирамиз”, – дейдилар. Уларнинг ёнларидаги Тавротни тасдиқловчи бўлиб келган, кейинги ҳақ китоб бўлмиш Қуръонни эса инкор қиладилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар Тавротга иймон келтирган бўлсангизлар, унда нега илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?” – деб айтинг.
Эй мўминлар ёки сизлар ҳам худди илгари яҳудийлар тарафидан Мусо пайғамбар сўроққа тутилганидек пайғамбарингизни бўлмағур саволларга тутишни хоҳлайсизларми? Билиб қўйинг, ким иймонни куфрга алмаштирса, шубҳасиз, у тўғри йўлдан адашган бўлади.
Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.
Ҳеч ким бошқаси учун бирор нарса тўлаб беролмайдиган, қилган гуноҳлари учун ундан бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, унга шафоат ҳам фойда бермайдиган, ҳеч ким томонидан уларга ёрдам берилмайдиган кун бўлмиш қиёматдан қўрқинглар.
Иброҳим ўғли Исмоил билан биргаликда Аллоҳ уйидан саналмиш Каъбанинг пойдеворини кўтараётиб: “Эй Роббимиз, биздан бу қилаётган амалимизни қабул қилгин. Шубҳасиз, сен ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва билувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганларини эсланг.
Одамлар орасидан баъзи нодонлари мусулмонларга қарата: “Уларни олдин, унга юзланиб ибодат қилган қиблаларидан воз кечишларига нима сабаб бўлди экан?” – дейдилар. Эй Расулим, сиз уларга: “Ер юзининг шарқи ҳам ғарби ҳам Аллоҳ таолоникидир. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни тўғри йўлга етаклайди”, – деб айтинг.
Шундай қилиб, Биз сиз мусулмонларни инсониятга шоҳид ва ўрнак бўлишингиз ҳамда пайғамбар ҳам сизлар учун гувоҳ бўлиши учун мўътадил, ўрта бир уммат қилдик. Сиз илгари унга юзланиб ибодат қилган қиблани ўзгартиришимиз эса, ким пайғамбарга эргашишини, ким итоат қилмай орқасига қараб қайтиб кетишини билиш учун синов қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу қибланинг ўзгариши Аллоҳ ҳидоят берганларидан бошқалари учун оғир бир ишдир. Аллоҳ аввалги қиблага қараб қилган ибодатдаги иймонларингизни, зое қилмоқчи эмас. Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга ўта шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Расулим, гоҳида ваҳий умидида юзингизни осмонга қараб ўгирилганини кўрамиз. Энди албатта, юзингизни сиз ўзингиз рози бўлган қибла бўлмиш Каъбага ўгиртирамиз. Юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Эй мўминлар, энди қаерда бўлсангизлар ҳам, юзларингизни ўша Каъба томонига буринглар. Ўзларига китоб берилганлар, албатта, бу амрни Роббиларидан келган ҳақ фармон деб биладилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан бехабар эмасдир.
Қасам бўлсинки, китоб берилган яҳудий ва насронийларга барча далилларни келтирсангиз ҳам, улар барибир қиблангизга юзланиб эргашмайдилар. Сиз шундоқ ҳам уларнинг қиблаларига тобе эмассиз. Яҳудийлар ва насронийлар ҳам ўзаро бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сизга етиб келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, зулм қилганлардан бўлиб қоласиз.
Қасам бўлсинки, китоб берилган яҳудий ва насронийларга барча далилларни келтирсангиз ҳам, улар барибир қиблангизга юзланиб эргашмайдилар. Сиз шундоқ ҳам уларнинг қиблаларига тобе эмассиз. Яҳудийлар ва насронийлар ҳам ўзаро бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сизга етиб келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, зулм қилганлардан бўлиб қоласиз.
Қасам бўлсинки, китоб берилган яҳудий ва насронийларга барча далилларни келтирсангиз ҳам, улар барибир қиблангизга юзланиб эргашмайдилар. Сиз шундоқ ҳам уларнинг қиблаларига тобе эмассиз. Яҳудийлар ва насронийлар ҳам ўзаро бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сизга етиб келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, зулм қилганлардан бўлиб қоласиз.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Эй иймон келтирганлар, сизлардан аввалги умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шояд, бу рўза сабабидан Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Ҳаж мавсумида Роббингиздан фазлу баракат тилаб, тижорат қилишингизда сизларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Арофатдан тўп-тўп бўлиб Муздалифага тушганингизда Машъар ул-Ҳаром деган жойда Аллоҳни зикр қилинглар. Сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Уни эсланглар. Гарчи Исломдан аввал тўғри йўлдан адашиб юрган эдингизлар.
Эй мўминлар, нима ёки сиздан олдинги ўтганларнинг бошларига келган ибратли воқеалар сизларга ҳам келмай туриб жаннатга бемалол кириб кетамиз деб ўйладингларми?! Уларга ташвиш ва мусибатлар ёғилиб келиб, шундай титраган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва у билан бўлган иймонли кишилар: “Аллоҳнинг ёрдами қачон келаркин-а?” – деб юборишар эди. Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир.