Бироқ у мунофиқлар сизлар билан орангизда тинчлик битими бўлган бошқа қавмга бориб қўшилсалар ёки сиз билан ҳам ўз қабилалари билан ҳам жанг қилавериб юраклари сиқилган кимсалар сулҳ истаб яна сизнинг ёнингизга қайтиб келсалар, уларга тегманглар. Агар Аллоҳ хоҳлаганида эди уларни устингиздан босқинчи ҳукмрон қилиб қўярди шунда улар сизлар билан жанг қилган бўлар эдилар. Агарда сизларга уруш қилишдан тийилиб, сизлар билан жанг қилмасалар ҳамда тинчлик музокарасини ўртага ташласалар у ҳолда Аллоҳ уларга қарши жанг қилиш учун сизларга йўл бермайди.

