هَا أَنْتُمْ هَٰؤُلَاءِ تُدْعَوْنَ لِتُنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَمِنْكُمْ مَنْ يَبْخَلُ ۖ وَمَنْ يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَنْ نَفْسِهِ ۚ وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ ۚ وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ
Эй сиз одамлар! Сизлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга чақирилмоқдасиз. Бас, аниқки орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Кимки бахиллик қилса, бас, фақат ўз зарарига бахиллик қилади. Аллоҳ бой, сизлар эса фақирдирсизлар. Агар сизлар Аллоҳга итоат қилишдан бош тортсангиз, У хоҳласа ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяди. Кейин улар сизларга ўхшаган итоатсиз бўлмайдилар.

