Шундан сўнг пайғамбарлари уларга: “Аллоҳ сизларга Толут исмли кишини подшоҳ тайин қилиб юборди”, – деди. Улар эса: “У бизнинг устимизга қандай қилиб ҳукмрон бўла олади? Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Унинг устига Толутга мол-давлатдан мўл-кўл берилмаган бўлса?!” – деб айтдилар. Пайғамбар уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ уни сизларнинг устингизга подшоҳ қилиб танлади ҳамда унинг илмий ва жисмоний томондан қувватини орттирди”, – деб жавоб қайтарди. Аллоҳ мулкини Ўзи истаган кимсага беради. Шунингдек, Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.

