قُلِ ادْعُوا اللَّهَ أَوِ ادْعُوا الرَّحْمَٰنَ ۖ أَيًّا مَا تَدْعُوا فَلَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتْ بِهَا وَابْتَغِ بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا
Эй Муҳаммад: “Истасангиз, Аллоҳ деб дуо қилинглар ёки Раҳмон деб дуо қилинглар. Қандай дуо қилсангиз ҳам жоиздир. Зеро, барча гўзал исмлар Унга хосдир”, – деб айтинг. Эй Муҳаммад, намозингизни жуда баланд овозда жаҳрий қилиб юборманг, токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар ва уни ўта паст овозда махфий қилиб ҳам юборманг, токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар. Шу жаҳрийлик ва махфийлик ўртасида бир йўл тутинг.

