وَإِذَا رَأَوْا تِجَارَةً أَوْ لَهْوًا انْفَضُّوا إِلَيْهَا وَتَرَكُوكَ قَائِمًا ۚ قُلْ مَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ مِنَ اللَّهْوِ وَمِنَ التِّجَارَةِ ۚ وَاللَّهُ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
Қачонки, улар бирор тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб тарқалиб кетдилар ва сизни минбарда тик турган ҳолингизда тарк қилдилар. Эй Расулим уларга: “Аллоҳ ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ ризқ берувчиларнинг яхшироғидир”, – деб айтинг.

