إِذْ جَاءَتْهُمُ الرُّسُلُ مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ ۖ قَالُوا لَوْ شَاءَ رَبُّنَا لَأَنْزَلَ مَلَائِكَةً فَإِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُمْ بِهِ كَافِرُونَ
Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келиб: “Фақат ягона Аллоҳга ибодат қилинглар”, дер эдилар. Улар эса: “Агар Роббимиз пайғамбар юборишни хоҳлаганида, албатта, фаришталарни пайғамбар қилиб туширар эди. Бас, сизлар элчи қилиб юборилган динни биз инкор қилувчилармиз”, – дедилар.

