وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَنْ يُكَلِّمَهُ اللَّهُ إِلَّا وَحْيًا أَوْ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ أَوْ يُرْسِلَ رَسُولًا فَيُوحِيَ بِإِذْنِهِ مَا يَشَاءُ ۚ إِنَّهُ عَلِيٌّ حَكِيمٌ
Аллоҳ инсонга бевосита сўзлаши мумкин эмас. Фақат ваҳий орқали ё парда ортидан ёки фаришталарни элчи қилиб юбориб гапиради. Ўз изни билан хоҳлаган нарсани ваҳий қилади. Албатта, У шаъни улуғ – Алий ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

