Оналар болаларини тўлиқ икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизишни охиригача батамом қилмоқчи бўлган кимсалар учундир. У оналарни уйғун ва маъқул тарзда едириб-ичириш ва кийим-кечак билан таъминлаш отанинг бўйнидадир. Ҳеч кимга имкониятидан ташқари вазифа юклатилмайди. Она ҳам, ота ҳам ўз боласи туфайли зарар кўрмасликлари керак. Агарда ота ўлиб қолса, унинг меросхўри зиммасида ҳам худди шу масъулиятлар бордир. Агар ота-она иккови ораларида розилик ва маслаҳат билан болани сутдан ажратишни хоҳласалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, болаларингизни энагага эмиздирмоқчи бўлсангиз ва унга берадиган ҳақни мос ва чиройли тарзда топшириб турсангиз ҳам сизларга гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар ва билиб қўйингларки, шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.

