أَوْ خَلْقًا مِمَّا يَكْبُرُ فِي صُدُورِكُمْ ۚ فَسَيَقُولُونَ مَنْ يُعِيدُنَا ۖ قُلِ الَّذِي فَطَرَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ فَسَيُنْغِضُونَ إِلَيْكَ رُءُوسَهُمْ وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَ ۖ قُلْ عَسَىٰ أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا
Ёки бўлмаса, қайта тирилиши имконсиз, – деб ўз кўнглингизча катта кўринадиган бирор махлуқ бўлинг, барибир Аллоҳ сизларни тирилтиради. Ҳали улар: “Бизларни ким яна ҳаётга қайтаради?” – деб сўрайдилар. Эй Расулим, уларга: “Сизларни илк бор яратган Зот”, – деб жавоб беринг. Улар яна сизга бошларини чайқаб: “У кун қачон бўлади?” – дейдилар. Уларга: “Шояд, у кун яқинда бўлса”, – деб айтинг.

