يَوْمَ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ لِلَّذِينَ آمَنُوا انْظُرُونَا نَقْتَبِسْ مِنْ نُورِكُمْ قِيلَ ارْجِعُوا وَرَاءَكُمْ فَالْتَمِسُوا نُورًا فَضُرِبَ بَيْنَهُمْ بِسُورٍ لَهُ بَابٌ بَاطِنُهُ فِيهِ الرَّحْمَةُ وَظَاهِرُهُ مِنْ قِبَلِهِ الْعَذَابُ
У кунда мунофиқ ва мунофиқалар иймон келтирган кимсаларга қараб: “Тўхтаб туринглар, биз ҳам сизларнинг нурингиздан озгина олиб фойдаланайлик”, – десалар, уларга: “Ортингизга қайтиб нур истанглар”, – дейилади. Кейин улар билан мўминлар ўртасида дарвозали бир девор урилади. Унинг ичида раҳмат, ташқарисида эса азоб бўлади.

