Балки, сиз ғор ва уларнинг қиссалари ёзилган битик эгалари ҳақидаги ривоятдан хабардор бўлгач, бу Бизнинг охират рост эканлиги тўғрисидаги оятларимизнинг энг ажойиби, – деб ўйлагандирсиз?
Сиз қидирган ك ه ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 6 та оят мавжуд.
Kahf, g'orga, g'orda, g'orlaridan, g'orlarida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Балки, сиз ғор ва уларнинг қиссалари ёзилган битик эгалари ҳақидаги ривоятдан хабардор бўлгач, бу Бизнинг охират рост эканлиги тўғрисидаги оятларимизнинг энг ажойиби, – деб ўйлагандирсиз?
Қачонки, йигитлар ғорга паноҳ истаб бориб: “Эй Роббимиз, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва мақсадимизга эришишимиз учун бу ишимизни бизларга осон қилгин”, – дедилар.
Бас, Биз уларни ўша ғорда “қулоқларига уриб” узоқ йиллар давом этадиган уйқуга кетказиб қўйдик.
Уларга: “Модомики мушриклардан ва Аллоҳдан бошқага сиғинаётган нарсаларидан узоқлашмоқчи экансизлар, унда ғорга қочиб, паноҳ изланглар. Шунда Роббингиз сизларга Ўз раҳматини ёяди ва сизга ишингизда осонлик яратади”, – деб айтилди.
Йигитлар ухлаб ётганларида қуёш чиқишда уларнинг уйқуларига азият бермаслик учун ғорларининг ўнг тарафидан ўтиб кетганини, ботишда эса уларнинг чап томони бўйлаб йироқлашиб кетганини ва улар эса ҳамон унинг кенг жойида ётганларини кўрасиз. Бу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидан биридир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, у ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, бас, унга тўғри йўл кўрсатувчи ва на бир дўст топа олмайсиз.
Йигитлар ғорларида уч юз йил уйқуда қолдилар. Айримлар унга яна тўққиз йилни зиёда қилдилар.