Эй иймон келтирганлар, маст ҳолатда эканлигингизда, нима деб айтаётганингизни ўзингиз тушунмагунингизгача, намозга яқинлашманглар. Ҳамда йўловчи бўлмай туриб, жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча намозга яқинлашманглар. Агар бемор ё сафарда бўлиб ёки сизлардан бирингиз ҳожатхонадан қайтиб, ёхуд аёлларга яқинлик қилгандан кейин сув топа олмасангиз, у ҳолда тоза тупроқ жинсидан бўлган нарсалар ният қилиб, таяммум қилинглар. У тупроқ билан юзларингиз ва қўлларингизга суртиб масҳ тортинглар. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва Ғофур Зотдир.

