Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун сафарга отланганингизда кофир ва мусулмонни фарқини яхши билиб ажратиб олинглар. Дунё ҳаётининг ўткинчи манфаатини кўзлаб, ўлжа олиш мақсадида сизларга салом берган кишига ишонмай: “Сен мўмин эмассан!” – деб айтманглар. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида беҳисоб ғаниматлар бордир. Ахир ўзингиз ҳам авваллари иймонингизни яшириб, худди шундай яшар эдингиз. Шундан кейин Аллоҳ сизларга неъмат ато этиб мамнун қилди. Шундай экан, аниқ ва пухта қилиб иш тутинглар. Албатта, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор бўлган Зотдир.

