Мўмин бошқа бир мўминни, фақат хато туфайли янглишиб ўлдириб қўйиши мумкин. Кимда-ким мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, унинг зиммасига бир мўмин қулни озод қилиш ҳамда марҳумнинг оиласига тақдим қилинган бир хун тўлаб бериши лозим бўлади. Бироқ марҳумнинг оиласи хун ҳақини садақа қилиб кечиб юборсагина тўламаса бўлади. Агар билмасдан ўлдириб қўйилган одам мўмин бўлиб, сизларга душман бўлган қавм орасида яшайдиган бўлса, у ҳолда бир мўмин қулни озод қилиш керак бўлади. Борди-ю билмасдан ўлдириб қўйилган одам сизлар ва улар орасида битим тузилган қавмдан бўлса, ўлдирилганнинг оиласига ҳам хун тўлаб бериш, ҳам бир мўмин қулни озод қилиш лозим бўлади. Агарда қул озод қилишга имкон топмаса, унда Аллоҳдан мағфират бўлиши учун икки ой узлуксиз рўза тутади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

