يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُورًا تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
Эй Исога иймон келтирган кимсалар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари Муҳаммадга ҳам иймон келтиринглар. Шунда У зот сизларга Ўз раҳматидан икки баробар ато этади ва сизларга қиёматда олдингизда юрадиган бир нур пайдо қилади ҳамда сизларни мағфират қилади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

