Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларда гўзал намуна бордир. Ўшанда улар ўз қавмларига: “Бизлар сизлардан ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётган нарсаларингиздан безормиз. Бизлар сизларни инкор қилдик. Токи, сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизгача, сизлар билан бизнинг ўртамизда доимий адоват ва нафрат пайдо бўлди”, – дедилар. Фақат Иброҳимнинг отасига: “Албатта, мен Аллоҳдан сен учун мағфират сўрайман, лекин сенга Аллоҳ томонидан бўладиган бирор нарсани қайтаришга кучим етмайди”, – деган сўзи бундан мустаснодир. Иброҳим ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларнинг дуоси: “Эй Роббимиз, Сенгагина таваккул қилдик, Ўзингга қайтдик ва қайтишимиз ҳам фақат сенинг ҳузуринггадир”, – дейиш эди.

