وَلَوْ نَشَاءُ لَأَرَيْنَاكَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُمْ بِسِيمَاهُمْ ۚ وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِي لَحْنِ الْقَوْلِ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ أَعْمَالَكُمْ
Эй Муҳаммад, агар хоҳласак, албатта, сизга ўша мунофиқларни кўрсатиб қўйган бўлар эдик. У ҳолда сиз уларни белгиларидан таниб олган бўлар эдингиз. Қасамки, албатта, сиз уларни зоҳиран иймон, аслида эса куфр бўлган сўз оҳангидан таниб оласиз. Аллоҳ қилаётган барча амалларингизни билиб туради.

