Сизлар учун эрлари вафот этиб, идда сақлаб турган аёлларга совчи қўйиш ҳақида ишора қилиш ёки кўнглингизда совчи қўйиш ҳақида пинҳона ўйлаб юришингизда гуноҳ йўқ. Зеро, Аллоҳ сизларни у аёллар ҳақида ўйлаб юрганингизни билди. Лекин улар билан пинҳона ваъдалашманглар. Фақат яхши гап гапиришингиз мумкин бўлади. То идда муддати тугамагунча никоҳ ақдини тузишга қарор қилманглар. Ҳамда билиб қўйинглар, шубҳасиз, Аллоҳ ичингиздаги ҳамма нарсани билади. Шунингдек, Унга исён қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Ҳамда Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зот эканини ҳам билинглар.

