Башариятга юборилган ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улар орасидан Аллоҳ бевосита гаплашгани ва айримларининг даражасини юқори кўтаргани ҳам бор. Марям ўғли Исо пайғамбарга мўъжизалар бердик ва уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларга очиқ-ойдин далиллар келгандан кейин уларнинг орқасидан келган умматлар бир-бирлари билан жанг қилмас эдилар. Лекин улар турли ихтилофларга тушдилар, улардан иймон келтирган ҳам, инкор қилган ҳам бўлди. Агар Аллоҳ истамаса эди, улар бир-бирларини ўлдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаганини қилади.

