Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, фақатгина Унинг Ўзи бордир. У ҳамиша тирик бўлган – Ҳай ва абадий бор бўлиб турувчи – Қайюм Зотдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам тутмайди. Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса Унга оиддир. Унинг изни бўлмай туриб, ҳузурида ким ҳам бошқа бировни шафоат қила олади?! У барча бандаларнинг ўтмиши ва келажагини билади. У бандалар эса Унинг илмидан агар Ўзи хоҳламаса, ҳеч бир нарсани билиб, қамрай олмайдилар. У Зотнинг курсиси осмонлару Ерни қамраб олгандир. Осмон ва Ердаги барча нарсаларни муҳофаза қилиш, уларни бошқариш Унга оғир келмайди. Аллоҳ қудрати кенг – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Азим Зотдир.

