Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.

