وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِنْ شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِنْ بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
Агар ер юзидаги барча дарахт қаламлар бўлиб, денгиз сиёҳ бўлса ва ундан сўнг яна етти денгиз ёзиш учун унга ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг сўзлари тугамайди. Шубҳасиз Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

