Аллоҳ фарзандларингизга мерос борасида бир ўғил учун икки қиз улуши миқдорича мерос беришни амр қилади. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлсалар, уларга марҳум қолдирганнинг учдан иккиси тегади. Борди-ю якка қиз бўлса, унга мероснинг ярми тегади. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган мероснинг олтидан бири тегади. Борди-ю фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси меросхўр бўладиган бўлса, унда онасига учдан бир улуш тегади. Агар марҳумнинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо қилингандан кейин ижро этилади. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаати энг яқинроқ эканини билмайсизлар. Булар Аллоҳ тарафидан сизларга қилинган фарздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

