يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ ۖ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا ۗ وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ
Эй Расулим, сиздан маст қилувчи ичкилик ва қимор ўйнаш ҳақида сўрайдилар. Уларга: “У икки нарсада катта гуноҳ ва шу билан бирга, одамлар учун баъзи манфаатлар ҳам бор. Лекин у иккисининг гуноҳи фойдасидан кўра каттароқдир”, – деб айтинг. Сиздан яна нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. Уларга: “Эҳтиёжингиздан ортганини эҳсон қилинг”, – деб жавоб беринг. Шу тариқа, Аллоҳ сизларга дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Ўз оятларини баён қилиб боради.

