Эй Расулим, сиз, фақат ўзингизга ваҳий қилинган нарсага эргашинг ва токи Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қилинг. Албатта, У ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир.
Сиз қидирган و ح ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 78 та оят мавжуд.
vahiy qilganimiz, vahiy qildik, xuddi shunday vahiy qilgan edik, vahiy qilgan edim, va vahiy qilindi, vahiy qilingan, vahiy qilindi, vahiy qilinmagan edi, shivirladilar, va biz ham vahiy qildik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, сиз, фақат ўзингизга ваҳий қилинган нарсага эргашинг ва токи Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қилинг. Албатта, У ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир.
Эй Расулим, эҳтимол, сиз мушрикларнинг: “Унга осмондан хазина туширилса ёки у билан бирга унинг пайғамбар эканлигини тасдиқловчи бир фаришта келса бўлмайдими?” – деб гапиришлари сабабли унга қалбингиз сиқилиб, сизга ваҳий қилинаётган оятларнинг айримларини уларга етказишни тарк қилмоқчидурсиз. Сиз фақатгина бир огоҳлантирувчисиз Аллоҳ эса барча нарсага вакилдир.
Нуҳ пайғамбарга: “Қавмингдан шу пайтгача иймон келтирганларидан бошқа энди ҳеч ким асло иймон келтирмайди. Шундай экан, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма”, – деб ваҳий қилинди.
Бизнинг назоратимиз ва ваҳийимиз билан кемани ясашни бошла ва зулм қилган кимсаларнинг нажоти ҳақида Менга хитоб қилма. Улар, албатта, ғарқ қилинувчилардир.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ушбу Қуръон сурасини ваҳий қилишимиз билан бирга энг чиройли қиссани айтиб берамиз. Ҳолбуки, сиз унинг ваҳий бўлишидан олдин бехабар кишилардан бири эдингиз.
Бас, оталарини ишонтириб уни олиб кетишгач, уни қудуқнинг қаърига ташлашга келишиб олишди ҳамда Юсуфни қудуққа ташлаб юбордилар. Шу пайт Биз унга: “Вақти келганда у акаларингга бу қилган ишлари тўғрисида, албатта, хабар берасан. Лекин улар асл ҳақиқатни сезмайдилар”, – деб ваҳий қилдик.
Эй Муҳаммад, бу Биз сизга ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Чунки сиз Юсуфнинг акалари макр-ҳийла қилиб ўзларининг ишларини тузаётган вақтларида уларнинг ёнларида бўлмаган эдингиз.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фақат шаҳар ва қишлоқ аҳлидан эркак кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Ахир, одамлар Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун, албатта, охират диёри бу ўткинчи дунёдан яхшироқдир. Эй одамлар ҳали ҳам ақлни ишлатмайсизларми?!
Шундай қилиб, сизни ундан олдин ҳам кўплаб умматлар ўтган бир уммат ичига сизга ваҳий қилган Қуръонни тиловат қилиб беришингиз учун юбордик. Ҳолбуки, улар даъватга қулоқ тутмай Раҳмонни инкор қилар эдилар. Уларга: “У менинг Роббимдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзига суяндим ва тавба қилишим ҳам ёлғиз Унгадир”, – деб айтинг.
Куфр келтирган кимсалар ўз пайғамбарларига: “Албатта, биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарамиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар”, – дедилар. Шунда Роббилари у пайғамбарларга: “Албатта, Биз золимларни ҳалок қиламиз”, – деб ваҳий қилди.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фаришталарни эмас, балки фақат сиз каби эркак кишиларнигина пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилиб турганмиз. Агарда бу ҳақда билмайдиган бўлсангиз, Таврот ва Инжилни биладиган зикр ва илм аҳлларидан сўранглар.
Эй Муҳаммад, Роббингиз асаларига ваҳий қилиб: “Асал қилиш учун тоғларга, дарахтларга ва одамлар кўтариб қўйган ишкомларга уй қургин”, – деди.
Эй Расулим, кейин сизга ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф Иброҳимнинг динига эргашинг, деб ваҳий юбордик. Шубҳасиз, Иброҳим мушриклардан эмас эди.
Эй Расулим, бу оятлар Роббингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматларидан бир қисмидир. Аллоҳга бошқа бир сохта илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, маломатланган ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган ҳолда жаҳаннамга ташланасиз.
Эй Расулим, мушриклар сизга Бизнинг шаънимизга ваҳийдан бошқа нарсани тўқиб чиқаришингиз учун алдаб, буриб юборишларига оз қолди. Агар уларнинг хоҳишларига юрсангиз, у ҳолда сизни дўст қилиб олар эдилар.
Қасам бўлсинки, агар хоҳласак, албатта, сизга ваҳий қилганларимизни кетказамиз, сўнгра ўзингизга уни қайтариб олиш учун Бизга қарши бирор вакил топа олмассиз.
Эй Муҳаммад, сизга ваҳий қилинган Роббингизнинг китобини тиловат қилинг. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ундан бошқа асло ҳеч қандай паноҳни топа олмайсиз.
Эй Муҳаммад, одамларга: “Албатта, мен ҳам сизлар каби бир башардирман. Фақат менга илоҳингиз ёлғиз Илоҳ экани ҳақида ваҳий қилинмоқда. Бас, кимки қиёматда Роббисига дуч келишидан мулоқотда умидвор бўлса, у ҳолда солиҳ амал қилсин ва Роббисига ибодат қилишда ҳеч кимни Унга шерик қилмасин!” – деб айтинг.
Кейин Закариё меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишни ишора қилди.