Эй мўминлар, қачонки, сизларга Макка кофирлари томонидан мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни имтиҳон қилиб кўринглар! Аллоҳ уларнинг қалбларидаги иймонларини жуда яхши билувчидир. Бас, агар уларнинг чиндан ҳам мўмина эканликларини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! Булар энди кофирлар учун ҳалол эмас ва у кофирлар бу аёллар учун ҳалол эмасдир. Сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун сарфлаган маҳрларини эрларига қайтариб беринглар. Қачонки, уларга маҳрларини берсангизлар кейин уларни никоҳларингизга олишда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, сизлар ҳам хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, уларнинг йўлларини тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар ва кофир аёлларнинг қўлларини тутманглар. Ўзларингиз сарфлаган маҳрни улардан талаб қилинглар ва улар ҳам сарфлаган маҳрларини мўминлардан талаб қилсинлар! Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

