Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Сиз қидирган يَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 360 та оят мавжуд.
Ey!, ey, Ey, -, ey!, oh!, va ey, va Ey, oh, ey-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Шундан кейин Аллоҳ: “Эй Одам, қани, фаришталарга у нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб бер-чи!” – деди. Одам фаришталарга уларнинг исмлари ҳақида хабар бергач, Аллоҳ фаришталарга қарата: “Албатта, Мен осмонлару Ернинг барча сир-асрорини биламан ҳамда сизлар ошкора қилган ва ичингизда яширган нарсаларингизни ҳам биламан, демаганмидим?” – деди.
Шундан кейин: “Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво билан жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлаша кўрманг ва унинг мевасидан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар”, – дедик.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга инъом этган неъматларимни ва бир пайтлар сизларни бошқа қавмларга кўра оламларга устун қилиб қўйганимни ёдга олинглар!
Шундан сўнг Мусо ўз қавмига қарата: “Сизлар бир бузоқни илоҳ қилиб олиб, унга сиғиниш билан ўзингизга ўзингиз қаттиқ зулм қилдингизлар. Энди Яратганингизга тавба қилиб, ўз-ўзингизни ўлдиринглар. Бу ишни амалга оширишингиз сизларни йўқдан бор қилувчи Борий Зот наздида яхшироқ бўлар эди”, – деганини ҳам ёдга олинглар. Шундан сўнг, Аллоҳ яна тавбангизни қабул қилиб сизларни кечирди. Албатта, У кечирувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бўлиб ўтган ҳодисаларга қарамай яна: “Эй Мусо, биз Аллоҳни айнан кўз билан кўрмагунимизча сенга асло ишонмаймиз”, – деганингизни ёдга олинглар. Бу гапни айтишингиз билан кўз ўнгингизда сизларни ҳалок қилувчи яшин урган эди.
Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.
Эй иймон келтирганлар, “роино” эмас, “унзурно”, – деб айтинглар. Ҳамда сизга айтилаётганларга қулоқ солинглар. Кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Эй бани Исроил авлодлари, бир пайтлар сизларга берган неъматларимни ва сизларни оламдаги умматлар узра афзал қилиб қўйганимни ёдга олинглар.
Иброҳим пайғамбар ўғилларига, ундан кейин келган Яъқуб пайғамбар ҳам фарзандларига бу динни васият қилиб: “Эй ўғилларим, шубҳасиз, Аллоҳ сизлар учун бу динни танлади. Шундай экан, сизлар дунёдан, фақат мусулмон бўлган ҳолда ўтинглар!” – деган эди.
Эй мўминлар, мусибатларга сабр қилиш ва намоз ўқиш билан Мендан ёрдам истанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Эй одамлар, Ер юзидаги нарсалардан ҳалол ва покиза бўлганларини енглар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.
Эй иймон келтирганлар, Биз сизлар учун ризқ қилиб берган неъматларимиздан ҳалол ва покизаларини танлаб енглар. Агарда ёлғиз Унгагина қуллик қилувчи бўлсангизлар, унда Аллоҳга шукр қилинглар.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Эй ақл эгалари, сизлар учун қасос олиш ҳукмида ҳаётни сақлаб қолиш бордир. Шояд, бу ҳукм сабабли қотиллик қилишдан қўрқсангизлар.
Эй иймон келтирганлар, сизлардан аввалги умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шояд, бу рўза сабабидан Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Ҳаж маълум ойларда адо этилади. Ким у ойларда ҳажни ният қилиб уни ўзига фарз қилса, ҳаж ибодатида аёлига яқинлик қилиш, фисқ-фужур ишлар ва жанжал-тўполон қилиши мумкин эмас. Яхшилик туридан нимаики қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Эй мўминлар, охират ҳаёти учун озуқа ғамланглар. Шубҳасиз, озуқанинг энг яхшиси – бу тақводир. Эй ақл эгалари, фақатгина Мендан қўрқинглар.
Эй иймон келтирганлар, ҳаммангиз бирдан тинчлик ва омонлик дини бўлган Исломга киринглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.
Эй иймон келтирганлар, олди-сотди, дўст-биродарлик ва шафоат қилиб бўлмайдиган кун келмасидан бурун сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан хайру эҳсон қилинглар. Кофирлар эса, улар золимлардир.