وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ ۚ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّابًا رَحِيمًا
Биз ҳар бир пайғамбарни, фақат Аллоҳнинг изни билан унга итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар хатолари туфайли ўзларига зулм қилган пайтларида олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ҳамда Расул ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, албатта, Аллоҳнинг кўплаб тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зот эканини топар эдилар.

