Биз бу маймунга айланиш ҳодисасини ўша вақтдаги замондошларига ва келажакдаги келувчи умматларга ибратомуз бир жазо ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учун ваъз-насиҳат манбаи қилдик.
Сиз қидирган ب ي ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 523 та оят мавжуд.
orasidagi (oldidagi), tushuntirsin, orasida, ochiq dalillar, ochiq-oydin dalillar bilan, -, ochiq-oydin, orasini, ochiq-oydin bo'lgandan keyin, oralarida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз бу маймунга айланиш ҳодисасини ўша вақтдаги замондошларига ва келажакдаги келувчи умматларга ибратомуз бир жазо ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учун ваъз-насиҳат манбаи қилдик.
Кейин улар: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг қандайлигини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Шунда Мусо: “У Зотнинг амр қилишича, сигир на қари ва на жуда ёш, шу иккиси оралиғидаги ўртача бир сигир бўлсин”, – деб айтди. Сўнгра Мусо: “Бас, энди сизга амр қилинган ишни қила қолинглар”, – деди.
Кейин улар: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг қандайлигини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Шунда Мусо: “У Зотнинг амр қилишича, сигир на қари ва на жуда ёш, шу иккиси оралиғидаги ўртача бир сигир бўлсин”, – деб айтди. Сўнгра Мусо: “Бас, энди сизга амр қилинган ишни қила қолинглар”, – деди.
Улар яна савол беришда давом этиб: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг ранги қандай эканини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Мусо эса: “У Зотнинг айтишича, у сигир сап-сариқ ва кўрганларни кўзини қувонтирадиган, ялтироқ рангли бўлсин”, – деб айтди.
Улар яна саволларида давом этган ҳолда: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг яна қандай эканини бизларга яхшилаб баён қилсин. Бизлар учун бу каби сигирлар бир-бирига ўхшаш бўлиб кетяпти. Сигирнинг қандайлиги ҳақида аниқ тушунолмадик”, – дедилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, шундан кейин биз, албатта, бу ишни қилишда тўғри йўлни топганлардан бўламиз.
Ҳақиқатан, Биз Мусога Таврот китобини бердик ва унинг ортидан кетма-кет пайғамбарларни юбордик. Марям ўғли Исога очиқ-ойдин мўъжизалар, ҳужжатлар бердик ҳамда уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўлладик. Эй бани Исроил авлодлари, ҳар гал сизларга бир пайғамбар нафсингиз истамаган амрларни олиб келса, такаббурлик қилиб уларнинг бир қисмини ёлғончига чиқариб, яна бир қисмини ўлдираверасизларми?!
Ҳақиқатан, Мусо сизларга очиқ ойдин далил ва оятлар билан келган эди. Аммо сизлар шундан кейин ҳам нафсингизга зулм қилувчи бўлиб, Мусо Тур тоғига кетгандан кейин бузоқ ҳайкалини ўзингизга илоҳ қилиб олдингизлар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ким Аллоҳнинг фариштаси Жаброилга душман бўлса, у Аллоҳга ҳам душмандир”, – деб айтинг. Албатта, шуни билиб олсинларки, у Жаброил ўзидан аввалги келган китобларни тасдиқловчи, шунингдек, мўминларга ҳидоят манбаи ва хушхабар бўлган Қуръонни Аллоҳнинг изни билан қалбингизга нозил қилгандир.
Эй Расулим, ҳақиқатан, сизга очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. У оятларни ҳақ эканини, фақат фосиқ кимсаларгина инкор қиладилар.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Аҳли китобдан бўлганларнинг кўпчилиги ўзларига ҳақиқат аниқ маълум бўлгандан кейин нафсларида ўрнашган ҳасад туфайли иймон келтирганингиздан кейин сизларни яна куфр ҳолингизга қайтаришни орзу қиладилар. Сизлар эса Аллоҳнинг булар ҳақида амри келгунча кечиринглар ва хатоларидан ўтиб муомала қилиб туринглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Яҳудийлар: “Насронийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Худди шунингдек, насронийлар ҳам: “Яҳудийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Ваҳоланки, улар аниқ ҳақиқатни Таврот ва Инжил китобидан тиловат қилар эдилар. Китобдан хабари йўқ, жоҳил, билмайдиган кимсалар ҳам, уларнинг гапига ўхшаш гапни айтганлар. Аллоҳ улар тортишаётган нарсалари ҳақида қиёмат куни ораларида ҳукм қилади.
Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.
Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.
Биз нозил қилган далиллар ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги тўғрисидаги ҳидоятдан иборат бўлганларни одамларга Таврот китобида аниқ қилиб берганимиздан кейин ҳам уларни яширган кимсаларни, албатта, Аллоҳ лаънатлайди. Шунингдек, уларга лаънатловчи малоика ва мўминлар ҳам лаънат айтадилар.
Биз нозил қилган далиллар ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги тўғрисидаги ҳидоятдан иборат бўлганларни одамларга Таврот китобида аниқ қилиб берганимиздан кейин ҳам уларни яширган кимсаларни, албатта, Аллоҳ лаънатлайди. Шунингдек, уларга лаънатловчи малоика ва мўминлар ҳам лаънат айтадилар.
Фақат тавба қилиб, хатоларини тузатган ва одамларга ҳақиқатни баён қилган кимсаларнинг тавбасини қабул қиламан. Шубҳасиз, Мен тавбаларни кўп қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати зиёда бўлган – Раҳим Зотдирман.
Шубҳасиз, осмонлар ва Ернинг мукаммал ҳолда яратилишида, кеча ва кундузнинг вақти-вақти билан алмашиб туришида, одамларга нафи тегадиган фойдали нарсаларини ташиб кетаётган денгиздаги кемаларнинг сузишида, Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик бўлиб ётган қуруқ ерга ҳаёт берган ҳаётбахш сувда ва Ерда ҳар хил жонзотларни тарқатиб қўйишида, шамолларни йўналтиришида, осмону Ер ўртасидаги Яратганнинг амрига итоатда шай турган булутларда ақл юритувчи қавмлар учун Аллоҳнинг қудратига доир аниқ далиллар бордир.
Эй одамлар, Ер юзидаги нарсалардан ҳалол ва покиза бўлганларини енглар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.
Агарда кимки, васият қилувчининг бирор бир хатога ёки гуноҳга мойил бўлишидан қўрқиб, васият қилувчи ва меросхўрлар орасини тузатиб қўйса унга гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.