وَوَرِثَ سُلَيْمَانُ دَاوُودَ ۖ وَقَالَ يَا أَيُّهَا النَّاسُ عُلِّمْنَا مَنْطِقَ الطَّيْرِ وَأُوتِينَا مِنْ كُلِّ شَيْءٍ ۖ إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ الْفَضْلُ الْمُبِينُ
Сулаймон пайғамбарлик ва подшоҳликда отаси Довудга ворис бўлди ва: “Эй одамлар, бизга қушларнинг ва бошқа жонзотларнинг тили ўргатилди ва шоҳларга бериладиган барча нарсалардан берилди. Албатта, бу айнан очиқ-ойдин фазлнинг ўзидир”, – дедилар.

