Мусо: “У ҳассам, унга суянаман ва у билан қўйларимга дарахтдан барг қоқиб бераман. Шунингдек, унда бошқа ҳожатларим ҳам бор”, – деди.
Сиз қидирган أ ر ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2 та оят мавжуд.
ehtiyojlarim, ayolga ehtiyoji
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мусо: “У ҳассам, унга суянаман ва у билан қўйларимга дарахтдан барг қоқиб бераман. Шунингдек, унда бошқа ҳожатларим ҳам бор”, – деди.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.