قَالُوا لَنْ نُؤْثِرَكَ عَلَىٰ مَا جَاءَنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالَّذِي فَطَرَنَا ۖ فَاقْضِ مَا أَنْتَ قَاضٍ ۖ إِنَّمَا تَقْضِي هَٰذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا
Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.

