وَبِالْحَقِّ أَنْزَلْنَاهُ وَبِالْحَقِّ نَزَلَ ۗ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا مُبَشِّرًا وَنَذِيرًا
Биз бу Қуръонни ҳақ ҳикмат билан нозил қилдик ва у ҳақ билан нозил бўлди. Эй Муҳаммад, Биз сизни мўминларга фақатгина хушхабар берувчи ва кофирларни жаҳаннам азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.

